Текст
                    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 811.512.133 (092)
Навоий
ЗАРИПОВ БОТИР ПЎЛАТОВИЧ
Зоонимларнинг бадиий санъат турларини ҳосил
қилишдаги иштироки
(Апишер Навоий асарлари асосида)
Ихтисослиги 10.02.02 - Миллий тиллар (ўзбек тили)
Филологая фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
ТОШКЕНТ - 2002


Тадқиқот Ўзбекистон Республикиси Фаилар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтииинг Ўзбек тили тарихи бўлими ва Навоий давлат педагогика институти Ўзбск тилшунослиш кафедрасида бажарилган. Илмий раҳбар - филологая фаилари доктори Б.БАФОЕВ Расмий оппонентлар: - филология фанлари доктори, профессор Ҳ.НЕЪМАТОВ - филология фанлари номзоди И.АЗИМОВ Етакчи илмий муассаса - Андижон давлаг унивсрситети Ҳимоя 2002 йилнинг ойининг куни соат да Ўзбекистон Республикаси Фанлар акадсмияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти қошидага докторлик илмий даражасини олиш учун диссергациялар ҳимояси бўйича бирлашган ихтисослаштирилган ДК 015.04.02 рақамли кенгаш йиғилишида ўтказилади. Мапзил: 700170, Тошксит, И.Мўминов кўчаси, 9-уй. Дисссргация билаи ЎзР ФА Асосий кутубхонасида танишиш мумкин. Маизил: 700170, Тошкент, И.Мўминов кўчаси, 13-уй. Автореферат 2002 йил ойининг _____ куни тарқатилди. Ихтисослаштирилган кенгаш илмий котиби, филологая фанлари номзоди Н. МАҲКАМОВ.
3 ИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ Тадқикот мавзусининг, долзарблиги ва ўрганилиш даражаси. Ўзбек тилининг бой лексик қатламини ўзида ифода этган ёзма ёдгорликлар халқимиз маънавияти ва бадиий маданиятининг нодир. дурдоналаридан биридир. Бу мерос асрлар давомида ёш авлодни баркамол, ватанпарвар ва эрксевар бўлиб етишувига катта ҳисса қўшиб келган. Шунинг учун ҳам «мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидаёқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган тоят улкан, бебаҳо, маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим масала бўлиб қолди»1. Ҳар бир халқ типида шу миллатнинг ўзига хос дунёқараши, турмуш тарзи, меҳнат фаолияти ва яшаш шароити, шу билан бирга, қадим аждодларимиз ҳақидаги маълумотлар мужассамлашади. Ижтимоий ҳаётдаги барча ўзгаришпар, халқ босиб ўтган тарихий йўлнинг излари тил лексикасида, айниқса, яққол ифодаланади2. Ҳар қандай тилнинг тарихи шу тилда сўзлашувчи халқнинг ижтимоий тарихйни акс эттиради. Тил ижтимоий ҳодиса сифатида жамият билан бйрга яшайди ва жамият билан бирга тараққий қилади. Даврлар ўтиши билан ижтимоий ҳаёт талабига жавоб беролмай қолган, яъни эскирган сўзлар истеъмолдан чиқиб, ўрнига янги сўзлар келади. Тилнинг лексик қатлами шу зайлда доимо ўзгариб туради. Ўзбек тили лексикасининг тарихий-тадрижий ривожига доир илмий кузатишлар олиб боришда буюк сўз устаси Алишер Навоий асарлари тилини ўрганиш муҳим назарий аҳамиятга эга. Сўнгти йилларда Алишер Навоий асарларини матний (текстологик), фалсафий, лисоний ва бадиий жиҳатдан ўрганиш бўйича бир қанча ишлар қилинган бўлса-да, шоир ижодининг услубий ўзига хослигини кўрсатувчи лингвистик омилларни тадқиқ этиш эндигина бошланди. Чунончи, шоир асарларидаги зоонимларни бевосита бадиий услуб билан боғлиқ ҳолда ўрганиш навоийшуносликнинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб, Алишер Навоийнинг сўз қўллаш санъатини теран тадқиқ этишнинг кенг имкониятларини очади. Алишер Навоий лингвопоэтикасининг долзарб йўналишларидан бири- шоир асарларидаги зоонимларнинг бадиий санъатларда қўлланиши масаласидир. Маълумки, ҳинд-европа ва славян тилларидаги зоонимлар ўрганилган3. А.М.Шчербак туркий тиллардаги ҳайвон номларини лексик- семантик ва этимологик жиҳатдан чукур ўрганган бўлса4, ўзбек тили қўйчилик терминларининг лисоний хусусиятлари Т.Уринов5 томонидан тадқиқ этилган. Шунингдек, Н.Нишонова «Узбеқ тилида «ҳайвон» архисемали лексималар майдонининг мазмуний таҳлилини»6, С.Усмонов ' Каримов И.А. Ўзбекистон - буюк келажак сари. Т.: 1999. - 524 б. 2 Соссюр Ф. Трудм по язмкознанию. М.: Наука. 1977. - 64 с. 3 Трубачев О.Н. Происхождение названия домашних животних в славянских язьжах. М., 1960.-240 с.; Мирбобоев А. Лексика животноводство Ваханского язмка: Автореф дисс. канд. филол. наук. Душанбе, 1991. » 4 ГЦербак А.М. Названия домашних и диких животних в тюркских язмках // Историческое развитие лексики тюркских язмков. М., 1961. - С. 82-172. Ўринов Т. Кўйчилик терминологияси. Канд. дисс. автореф. Т., 1964. 6 Нишонова Н. -Ўзбек тилида ҳайвон архисемали лексемалар майдонининг мазмуний тахдили. Филология фанлари номзоди. Дисс. автореф. Тошкент 2000. .
«Қозирги ўзбек тилидаги гипологик терминологиясини»1, Р.Сафарова Ўзбек тилида гипономия мавзусини;2 Ҳ.Саидова Ўзбек гилида ҳайвон номларининг шахс тавсифи вазифасида қўлланилиши1 кабиларии тадқиқ этганлар. Ўзбекларнинг жониворлар билан боглиқ эътиқодий қарашлари Ҳ.Зарифов, А.Мусакулов, М.Жўраев, А.Тилавов, Д.Файзиевалар томонидан ўрганилган.4 Ҳайвонлар ҳақидаги ўзбек халқ эртаклари тадқиқига доир бир номзодлик диссертацияси ёқпанган.5 Тилшунос олим Б.Абдушукуров туркий ёзма манбалардаги зоонимларни таҳлил этган6. З.Ҳамидов «Лисонут-тайр»даги шер, фарас, от номлари;7 А.Каримов эса «Фарҳод ва Ширин» достоиида айрим ҳайвон номларининг лисоний хусусиятлари ҳақида маълумот берган8. Алишер Навоий асарларидаги поэтик воситалар ва шоирнинг сўз қўллаш борасидага бадиий маҳорати Ё.Исҳоқов,'-1 В.Раҳмонов10, А.Ҳожиаҳмедов11, Т.Бобоев12 каби адабиётпгунос олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, ҳайвонот оламига оид сўзларнинг бадиий санъатлар таркибидаги поэтик хоссалари лисоний нуқтаи назардан ҳозирга қадар тадқиқ этилмаган. Алишер Навоий асарлари тилидага зоонимлар бадиий саиъатлар воситаси сифатида махсус ўрганилмаганлига сабабли биз мазкур ишда шоир асарларидага зоонимларнинг бадиий санъатлар тизимидаги лингвопоэтик хоссаларини кенг кўламда тадқиқ этдик. Зоонимларни тасвирий восита сифатида кенг қўллаган шоир ҳайвон номлари орқали муайян воқеа-ҳодиса ва предметларни образли тасвирлайди. Образлилик эса бадиий асарнинг эстетик қимматини оширувчи муҳим поэтик воситадир. Шоир зоонимларни тўғри ва кўчма маъноларда қўллаб, ўз асарларининг бадиий оламини янада теранлаштиришга эриша олган. Алишер Навоий ўз асарларини яратар экан, лафзий ва маънавий санъатлар воситасида муайян поэтик ифодани баён қилишда ўзбек тили лексик қатламининг барча узвлари қатори зоонимлардан ҳам маҳорат билан фойдаланган. Шоир асарларида қўлланган зоонимлар поэтик фикриинг эмоционаллигани кучайтирувчи бадиий восита вазифасини бажарган. Алишер 1 Усмонов С. - Ҳознрги ўзбек тилидапи гипологик терминология. Автореф. дисс. канд. филол. наук. Самарканд 1988, 23-бет. 2 Сафарова Р. -Ўзбек тилида гипономия. (Умумисгеьмол зоонимлар матсриали асосида). Филология фанпари иомзоди диссертацияси аетореферати. Тошкенг 1990, 22-бет. 1 Саидова Ҳ. -УзбеК тилида ҳайвон номларининг шахс гавсифи вазифасида қўллашшиши. Номзодпик дисс. автореф. Самарақанд. 1995. 4 Зарифов Ҳ. Ўзбек халқ достонларининг тарихий асослари бўйича текширишлар. Жанговар от образининг қадимий асосларига доир // Пўлкан шоир. Т., 1976, Б.58-81; Мусақулов А. Ўзбек халк лирикаси. Т., 1995; Жўраев М. Ола от культининг Ўзбек эпосидаги излари //Адабиёт кўзгуси. Т., 1996, №2; ўша муаллиф. Бўри ҳақидага қадимга туркий мифлар ва Ўзбек фольклори //Адабиёт гулшани. Т., 1999, Б. 8-17; Тшйвов А. Ўзбек халқ достонларидаги от образининг тарихий асослари ва бадиий талқини. Номз. Дисс. Т., 2000; Файзиева Д. Ўзбек фольклорида илон инончининг излари // Ўзбек тили ва адабиёти, 1996, № 4, Б.48-51. 5 Жумаева С.Ч. Ҳайвонлар ҳақвдага эртакларнинг генетик асослари ва спецификаси: Филол. фанлари номзоди... дисс. автореф. Т., 1996. 6 Абдушукуров Б. Х1ХУ аср туркий сзма обидалар тилидага зоонимлар; авторсф. Дисс. канд. филол. наук. Т., 1998. . Ҳамидов 3. «Лисонут-тайр»дага шер, фарас, от номлари. Номз. Дисс. автореф. Т., 1983. - 157 б. 8 Каримов А. Навоий лексикасининг бир қатлами // Ўзбек тили в адабиёти. 1992. - №2. -Б. 58-61. 9 Исҳоқов Ё. Навоий поэтикаси. Т., 1983. - 240 б. 10 Раҳмонов В. Шеърий санъатлар. Т., 1962. - Б. 12-18. "Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият малоҳати. - Т., 1999. 12 Бобоев Т. IIIеър илми таълими. - Т,- 1996.
Навоийнинг зоонимларни бадиий санъатларда қўллашдаги ўзига хос поэтик маҳорати ўзбек тилшунослигида илк бор монографик жиҳатдан тадқиқ этилаётганлиги ҳамда унинг асосий мақсади шоир поэтик лексикасининг лингвоэстетик хусусиятларини ёритишга қаратилганлиги мазкур йлмий ишимиз мавзусининг долзарблигини кўрсатади. Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Ишнинг асосий мақсади Алишер. Навоий асарларида қўлланган зоонимларнинг бадиий санъатлар таркибидаги лисоний хоссаларини тадқиқ этиш ва шу асосда шоирнинг сўз қўллаш маҳоратини очиб беришдаи иборат. Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, тадқиқот олдига куйидаги вазифалар қўйилди: - Алишер Навоий асарларидаги зоонимларни тўплаб, таснифлаш; - зобнимларнинг лафзий ва маънавий санъатларда қўлланишини таҳлил ьцзлиш; - бадиий санъатлар таркибида қўлланган зоонимларнинг лингвопоэтик хусусиятларини тадқиқ этиш; - зоонимларнинг бир ва ундан ортиқ шеърий санъатлардаш иштирокини аниқлаш; - баъзи зоонимларнинг ясалиш хусусиятларини тилшунослик нуқтаи назаридан изохдаш. Тадқиқотнинг методологик асоси ва тадқиқ усуллари. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг маънавий мерос, миллий мафкура ва маданий қадриятларга доир назарий қарашлари ушбу диссертациямизнинг методологик асосини ташкил этади. Шоир асарларидага зоонимларнинг маъноси ва уларнинг бадиий санъатларни ҳосил қилишдага иштирокини лингвопоэтик ва услубий жиҳатдан тадқиқ этишда контекстуал тадқиқот усули ҳамда умумфилологик кузатиш методларидан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Алишер Навоий асарларидаги бадиий санъатларда қўлланган зоонимларнинг лисоний-услубий хусусиятлари ва бадиий матн поэтик қурилишидаги семантик функциялари ўзбек тилшунослигада биринчи марта монографик жиҳатдан тадкиқ этилганлига мазкур диссертациямизнинг илмий янгилигини ташкил этади. Зоонимларнинг шоир бадиий маҳоратини очиб беришдага ўзига хос поэтик ўрнини кенг кўламда ёритишга багашланган ушбу тадқиқотнинг илмий янгилиги яна қуйидагалардан иборат: зоонимларнинг маънавий санъатлардаги бадиий-лисоний ўрни аниқланди ва уларнинг лингвопоэтик хусусиятлари очиб берилди; - зоонимларнинг лафзий санъатлар поэтик қурилишвдаги иштироки ўрганилиб, уларнинг бадиий хусусиятлари аникданди; - зоонимларнинг кўчма маънода келиб, бир неча хил бадиий санъат ҳосил қилишининг назарий асослари аниқпанди; - зоонимлар шоир асарлари лексикасининг таркибий қисми сифатвда яхлит тадқиқ этилиб, уларнинг лингвопоэтик табиати ва шеърий санъатлар таркибвдаги эстетик ўрни белгиланди. Тадқиқотнинг илмий-назарий ва амалий аҳамияти. Ушбу диссертациянинг натижалари ва хулосалари Навойй асарлари тилининг лингвопоэтик табиатини кенг кўламда тадқик этиш ҳамда ўзбек тилвдаги зоонимларни яхлит лисоний тизим сифатвда ўрганиш учун назарий манба бўлиб хизмат қилади. Диссертациямизнинг назарий умумлашмалари зоонимларни тарихий-этимологик жиҳатдан тадқиқ этиш, уларнинг тилимиз /
луғат таркибидаги ўрни ва семантик табиатини бевосита ёзма ва оғзаки нутқ материаллари асосида ўрганишнинг кенг имкониятларини очиши мумкин. Диссертацйямизда жамланган ва таҳлил қилинган луғавий материалдан ўзбек мумтоз адабиёти асарлари тилининг луғатини тузиш, этимолошк ва изоҳли луғатлар учун луғат мақолаларини тайёрлашда, шунингдек, олий ўқув юртлари филолошя факультетларида ўзбек тили тарихи ва тарихий лексикография бўйича маърузалар ўқиш ва амапий машғулотлар олиб бориш, дарслик, ўқув қўлланмалари ва дастурлар тузишда кенг фойдаланиш мумкинлига диссертациянинг амалий аҳамиятини ташкил этади. Тадқиқотнинг манбалари. Тадқиқотда Алишер Навоий асарлари асосий манба вазифасини ўтади. Шунингдек, шоирнинг адабий меросинй ўрганишга башшланган тадқиқотлар, монографиялар, диссертация материалларидан ҳам фойдаланилди. Бундан ташқари зоонимларнинг шеьрий санъатларда қўлланишини таъминлаган эстетик тамойилларинй ёритиш мақсадида шу мавзуга алоқадор илмий-назарий ва бадиий адабиётлар ҳам тадқиқотга жалб қилинди. Ишнинг жорийланиши. Мазкур диссертация ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг Тил тарихи бўлими ва Навоий давлат педагогика институти Ўзбек тилшунослиги кафедрасида бажарилган. Унинг тугшшавдан нусхаси шу институт Тил тарихи, Ҳозирга замон ўзбек тили, Лсксикология ва лексикография, Терминологая бўлимларининг қўшма йиғилишларида муҳокама эгилиб, маъқулланган ва ҳимояга тавсйя қилинган. Диосвртация бўйича ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт ннгтитугн ёш олимларининг илмий-назарий анжумаиларида, шунингдек, Ншюпй Дашшт педшЪгика институти профессор ва ўқитувчипарининг ШГ1.ШНШНЙ и.нмий нпзлрий конфсрснцияларида маърузалар қилинган. 1’оснуЙлиК11 мптбуотида ИЛмий тадқиқот мавзусига алоқадор учта мақола ва бир нечти илмий вЛборотлар чоп эттирилган. Дм<чт|т1Ц11Ншшг ҳажми па тузшшиш. Диссертация Кириш, йигирма фнсл па Хулоеадаи иборат бўлиб, ҳажми 130 саҳифани ташкил этади. Диссортация охирида фойдаланилган шший адабиётлар рўйхати келтирилган. ТАДҚИҚОТНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Тадқиқотнинг умумий тавсифида мавзунинг долзарбдиги, мақсад ва вазифалари, илмий янгалига, назарий ва амапий аҳамияти, методологак асоси ва методлари, изланишнинг илмий жамоатчиликка ҳавола этилиши, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми каби масалалар ёритилган. Тадқиқотнинг биринчи фаслцца Алишер Навоий асарларидаги зоонимларнинг тазод санъатвда қўлланиши таҳдил қилинган. Бир- бирига зид тушунчаларни ўзаро тўқнаштиришга асосланган ушбу бадиий санъатни қўллаган шоир бувдай сўзларда мужассамлаштирилган объектнинг моҳиятини ғоятда таъсирчан тусда очиш ва унга нисбатан киши қалбида фаол муносабат уйғотишни кўзда тутади.1 Алишер Навоий бу санъатни яратишда тилимиз лексиқ қатламининг барча лексемалари қатори зоонимларни ҳам ишлатади. «Лайли ва Мажнун» достонининг еттинчи бобвда шоҳ мадҳи қуйвдага байтларда берилади: • ‘ Бобоев Т. Шеър илми таълими. Т,- 1996. - Б.245.
Шер узра қиличи барц чопиб, Мўр ўлса цшкаста ёши оциб.1 Бу байтда «шер бошида қилич яшиндай чақнайди, чумоли устида эса кўз ёши оқади» деган бадиий фикр ифода этилган. Шоир бу ўринда шер ва мўр сўзларини ўзаро зид қўйиб, зоонимлар асосида тазод санъати.яратган. Мазкур достоннинг IX бобида буюклик тўғрисидам куйидаги байтда ҳам шоир тазод санъатини қўллайди: Ҳаво тутти чу айлаб паиииа таъжил. Анга ожиз дурур тупрог уза пил.2 Зоонимларнинг маъно қирраларини теран англаган шоир поэтик контекстда уларнинг моҳиятига мос семантик талқинни ифодалаган: пашша. тезлик билан ҳавога кўтарилгани учун ердаги фил унга жазо беришдан ожиз. Чунки пашшага нисбатан фил секин ҳаракат қилади. Пашша эса тез ҳаракатланади. «Сабъаи-сайёр» достонвдаги «Ё раб иш мушкилу бу хаста заиф, Пашшага пил шии эрур таклиф»3 байтвда эса пашша - пил зоонимларининг тимсолий маънолари зидлантирилган. «Садци Искавдарий» достонвда тасвирланишича, ўзига қарашли жойларни айланиб юрган шоҳ тасодифан шундай бир биёбонга етиб келадики, у ернинг даҳшати жонга ўт солгулик даражада ваҳимали эди. У даштни итга ўхшаш жониворлар тутиб кетган бўлиб, уларнинг ташқи кўриниши худди чумолини эслатар эди. Ҳаммасининг оёқ-қўллари чумолиники сингари бўлишига қарамай, улар бамисоли йиртқич шердай зўр эди. Шоир «Аёгу илик барча андоқки мўр. Вале шери дурронча ҳар бирга зўр»4 байтида шер-мўр зоонимпари воситасвда тазод санъати яратган. Алишер Навоий аждаҳо-мўр, пил-мўр, сингак-шер, сўнғур-мокиён, уқоб-куйканак, бўри-кийик, кийик-шер, пашша-анқо, пил-пашша, мўр-шер сўзяарини қаршилантириб, тазод санъатини яратган. Шоир зоонимларни қарама-қарши қўйиш орқали асар ғоясини образли қилиб очиб беришга ҳаракат қилган. Ишимизнинг иккинчи фаслида тажнис санъатида қўлланган зоонимларнинг лингвопоэтик асослари ёритилган. Шеърда маъно жиҳатвдан ҳар хил, аммо шакли бир хил икки сўзни келтириб, улар воситасвда муайян фикр, лавҳа ёки тимсолни таъсирчан ифодалашда зоонимлар ҳам фаол иштирок этади. «Фарҳод ва Ширин»даги «Биров фарзона сурди отин, Етиб Хусрав тилидин сўрди отин»5 байтида тажнис санъати зооним, яъни улов сифатида фойдаланиладиган ҳайвон номини англатувчи от сўзи ва киши исми маъносидаги от лексемаси асосида ҳосил бўлган. Маълумки, бошқа тиллардан сўз ўзлаштириш натижасида шаклдош сўзларнинг семантик кўлами кенгаяди. Алишер Навоий ҳам ўз асарларида ўзбек тилининг ички имкониятларидан нечоғли санъаткорлик билан фойдаланган бўлса, тил луғат таркибининг ўзлашган қатламидан ҳам 1 Навоий А. Хамса. Лайли ва Мажнун. Т.. 1990. -Б. 352. 2 Навоий А. Хамсадан парчалар. Т., 1951. - Б.84. 3 Навоий А. Хамса. Сабъаи-сайёр. - Т.: Адабиёт ва санъат. 1960. - Б.477. 4 Навоий А. Хамса. Садди Искандарий. Т., 1960. - Б.786. 5 Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин. Т., 1960. Б.266.
шунчалик моҳирона фойдаланганлигини’ тажнис санъатини ҳосил қилишда қўлланган ранг сўзи мисолида ҳам кўриш мумкин: . Бировким ранг этарга қижа оҳанг, Бўлур чун неча кун ўтти неча ранг2. Маълумки, Навоий даврига мансуб ёзма ёдгорликлар тилида «ранг» сўзининг «тог эчкиси» маъноси ҳам қайд қилинган. Ушбу байтда ҳам ранг сўзи биринчи мисрада ранг, бўёқ, тус маъносида, иккинчисйда эса ёввойи эчки, тог эчкиси маъносида ишлатиляпти. «Садди Искандарий»нинг XIX бобидан олинган қуйидага эпизодда шундай маъно ифодаланади: адолат қўлини шундай баланд тутдики, кийик арслон ҳамласидан хавфсирамади. Булдуруқларга қарчиғайлар ошно бўлди, улар гўё жўжа-ю, буниси она товуқцек меҳрибон бўлди: Адолат қўлин тутти андоқ бийик, Ки топти амон арслондин кийик.3 Бу байтда бийик ва кийик сўзлари орқали тажниси музориъ яратган шоир ўз бадиий ниятин.и мажозий образларни қиёслаш орқали амалга оширган. «Саддий Искандарий» достонининг XXVII бобидаги «Бўлуб ҳар бир андоқки гурранда абр, Дегин тутти олам юзин шеру бабр»4 байтида мисра охиридаги абр ва бабр сўзлари бир-бирвдан иккинчи лексемадага сўз бошида келган «б» ҳарфи билан фарқпаниши тажниси зойидни юзага келтирган. «Лисонут-тайр» достонининг ХП бобидан олинган «Отланиб филҳол андоқки дурахш. Имтиҳонга сурди гулхан сори рахш»5 байтида дурахЖ (порлаш, мрқираш, нур, зиё) ва рахш (жуда югурик, олачипор, чиройли от) сўзлари тажниси том санъатини ҳосил қипган. Шунингдек, ҳар хил газипдалар, уй ҳайвоплари ва қушлар номини билдирувчи сўзлар ҳам тажниси том сапъатини яратишда иштирок этган. Алишер Навоий муайян контекст доирасида жинсдош сўзлардан иборат бўлган зоонимларни қўллаганида уларнинг маъно хусусиятигагана эмас, балки лисопий шаклига ҳам эътибор берган. Сўзларнинг лисоний шакли асосида, яъни ҳарфларнинг шаклдошлиги воситасида сўз ўйини қилиш санъати тажниси хат бўлиб, «Ҳайрат-ул-аброр»да бу санъатнинг илқи ва илғи сўзлари воситасида яратилган бир кўриниши мавжуд: От анга тортарки юз илқиси бор, Сийм анга берурки, юз илгиси бор.6 Бу ерда қўлланган илқи ва илги сўзларининг ҳарфий ифодаси, яъни ёзма шакли нуқталарининг сони билан фарқланмокда. Биринчи сўзда иккита ( ), иккинчи сўз ( )да битта нуқта ишлатилган. Алишер Навоий жониворлар номини билдирувчи лексик бирликлар воситасида тажнис санъатининг турли ҳил бадиий-услубий талқинларини юзага келтирган. Бу эса шоир ғояси ва поэтик ниятини аниқ очиб беришга хизмат қилган. . 1 Каримов А. Навоий лексикасининг бир қатлами // Ўзбек тили ва гиабиёти. 1992. - №2. -Б. 58-61. 2 Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин. Т., 1960, Б.192. 3 Навоий А. Хамса. Садди Искандарий. Т„ 1960. Б. 662. * Навоий А. Хамса. Садди Искандарий. Т„ 1960 -Б.687. 5 Навоий А. Лисонуг-тайр. Т„ 1954. - Б. 59. 6 Алишср Навоий асарлари тилининг изохди луғати. Т.2. Т„ 1983. - Б.32.
9 Диссертациянинг учинчи фаслида Алишер Навоий қайгариш санъатини яратишда ўзбек тили лексикасининг деярли барча семантик типлари қатори зоонимлардан ҳам самарали фойдаланганпиги далилланган. Шоир «Фарҳод ва Ширин» достонидаги бир байтда ғазола зоонимини такрор қўллаб, радд- ул-арузил-ал-ажуз санъатини яратади: Ёшунди мушк ичинда чин газоли. Дема чинким, фалак заррин газоли1. Бу байтдаги ғазола - арабча сўз бўлиб, ургочи кийик, ургочи оҳу демакдир2. Достоннинг 1ЛИ бобидаги «Чу бўлди нуктадин огоҳ тўти. Ани дерлар халойиҳ шоҳ тўти»3 байтида шоир гапира-гапира тўти ҳар нарсани биладиган бўлди деган ғояни ифодалаяпти. Шоир юқорида келтирилган байтда тўти сўзларини такрорлаш орқапи қайтариш санъатини яратган. Достоннинг бошқа бир бобида ҳашоратларнинг бир турини англатувчи анкабўт зооними иштирокида радд-ул-аруз ил-ал-ажуз санъати яратилган: Булбул горида ҳар дун анкабўти. Бир устурлоби гардун анкабўти.4 Маълумки, анкабўт сўзи асли арабча лексема бўлиб, ўргимчак маъносини англатади. Шоир асарларида қайтаришнинг радд-ул-аруз ил-ал-ҳашв деб аталган гури ҳам кўп учрайди. Бу санъатда биринчи мисранинг охиридаги сўз кейинш мисра контексти ичида такрорланиб келади. Қуйидаги байтда девзод сўзи орқали ушбу санъат яратилмокда: Куюн йўҳким хаюни девзод ул, Демонким девзод ўл, девбод ул.5 Бу байтда девзод отнинг бир тури ҳисобланиб, дев қоматли девдан тугилган деган маънони бипдиради. Бу байтда қайтариш санъати билан бирга таносуб санъати ҳам иштирок этган. Чунки қуюн, ҳаюн, девзод, девбод бир бирига яқин маъноли сўзлардир. «Фарҳод ва Ширин» достонидаш «Кўтарди орҳасига бодпони. Нечукким бодпо ул дилрабони»6 байтида шоир радд-ул-аруз ил-ал-ҳашв санъатини тез- юрар, елҳадам, чопҳир от маъноларини ифодаловчи бодпо сўзи воситасида яратган. Ўзбек халқ достонларида ҳам қўлланган бодпой ёки паланг от деб аталган7 афсонавий от мифологйк тасаввурлар маҳсулидир. «Сабъаи-сайёр» достонининг XIII бобидага «Кўзи жайрон. ҳораси мушки хўтан, Томизиб холи мушкин ул жайрон»8 байтида сут эмизувчилар гуруҳига мансуб бўлган жониворлардан бирининг номини билдирувчи жайрон сўзи биринчи мисранинг бошида келган бўлса, иккинчи мисрада у контекстнинг охирида такрорланиб келиши радд-ул-хашвил-ал-ажуз дейилади. Шоир ёввойи сут эмизувчилар гуруҳига мансуб жониворлар номини билдирувчи бундай зоонимларни рамзий маънода қўллаган. 1 Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин. Т;, 1960. - Б. 155. 7 Навоий асарлари луғати. Т., 1972. - 751 б. 5 Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин. - Т., 1960. - Б. 330. 4 Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин. Т., 1960. - Б. 217 5 Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли лугати. Т.1.-Т., 1983. Б.478. 6 Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин. Т., 1960. - Б. 253. 7 Зарифов Ҳ. Кўрсатилган мақола, 81-бет. 8 Навоий А, Хамса. Сабъаи-сайёр. Т.: 1960. - Б. 492.
10 Байт бошидаги сўзнинг мисра ўртасида келиши, яъни қайтариш санъатининг радд-ус-садрил-ал-ҳашв тури ҳам шоир асарларида учрайди: Асад бўйнин узуб сарпанжа бирла, Забуни бир асад ҳар панжа бирла.' Бу ерда асад сўзи икки марта ишпатилиб радд-ус-садр-ил-ал-қашв санъати яратилган. Асад сўзи биринчи марта мисра бошида, иккинчи марта мисра ўртасида келган. Алишер Навоий сўзларни айни бир контекст доирасида такрор қўллаш орқали бадиий фикр ёки асар ғоясини мукаммал ифодалаган. Бадиий фикрни образли ифодалашга хизмат қилувчи ташбиҳ санъатида фаол иштирок этган зоонимлар ишнинг тўртинчи фаслида тадқиқ этилган. «Фарҳод ва Ширин» достонининг XVII бобида ҳоқон ила ФарҳодниНг кўк гулнори қасрда гулгун май ичиб ўтиргани ва қасрнинг бағоят гўзаллиги куйидагича тасвирланади: Шажар гар бўлмаса товус боги, Недин товусдек бўлди аёги2. Байт мазмунини лисоний-адабий жиҳатдан тахдил қиладиган бўлсак, унда дарахтлар жаннатда юрган товусларга, ҳар бир япроқ эса тўтининг патига ўхшатилганлигини кўрамиз. Дарахт ҳам уйку пайтида товусга ўхшаб бир оёғини патларининг ичига яшириб олган деган мазмун ифодаланган. «Маҳбуб ул-қулуб»да келтирилган «Ки то бўлгай булар бир-бирлари бирла қарийн бўлсун, Самандарлар киби ишҳ ўти ичра ҳамнишин бўлсин»3 байтида самандар (зооним) сўзи киби грамматик воситаси орқали ташбиҳ санъатини ҳосил килган. Ташбиҳ санъати ифодаланаётганда баъзан грамматик восита иштирок этмаслиги ҳам мумкин. Лекин бундай ҳолатда ҳам ўхшатиш, қиёслаш маънолари ифодаланган бўлади. «Муншаот»да игг зооними воситасида шоир ташбиҳ санъати яратади: Десамки, сўрай сени, не тил бирла сўрай? Е улки кўрай сени, не кўз бирла кўрай? Ишлар киби махласингни истаб югургай, Гоҳи қилибон дуо сенинг сори ҳурай.4 Бу тўртликда шоир ошиқ тилидан айтилган фикрни баён қилишда ўхшатиш - қиёслаш усулидан фойдаланган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ит зоОними ташбиҳ санъати яратишда анча фаол қатнашади. Ит зооними асосида ошиқнинг дарду алами, кўнгил доғига сабаб бўлган армонлари, хуллас, ички кечинмалари ифодаланади. Шоир булбул, ит, тўга, чуғз, калоғ, зоғ, йилон зоонимларини -дек, -ваш қўшимчалари ва киби II каби, янглиғ, нечукки сингари сўз шакллари билаи биргаликда қўллаш орқали ўхшатиш санъатини яратиб, бу луғавий бирликлар воситасвда ўзининг бадиий образларга бўлган эстетик муносабатини ифодалаган. Ташбиҳ санъатини ҳосил квдишда зоонимлар ўз маъносидан ташқари рамзий тимсолларни ҳам ифодалайди: шер-мардлик. жасорат рамзи; чумоли (мўр) - донолик, хоксорлик белгиси; булбул - сапокат рамзй; бойкуш (чугз! - вайроналик; кабутар - тинчлик рамзй; ғазола - гўзаллик, нозиклик рамзи. 1 Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин: Т., 1960. - Б.175. 2 Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин. Т., 1960. - Б. 187. 3 Навоий А. Маҳбуб-ул-қулуб. - Т., 1995. Б. 66. 4 Навоий А. Муншаот. - Т., 1998. - Б. 211.
и Алишер Навоий асарларидаги ҳайвон номини билдирувчи сўзларнинг туркум (шпероним) ва тур, жинс (гапоним) муносабатини ифодалаши диссертациянинг таносуб санъати таҳлилига бағишланган бешинчи фаслида алоҳида от зооними мисолида илмий асосланган. От маъпум туркумга мансуб ҳайвоннинг умумлашма номи. Унинг жинси, ранг-туси, ёши ва бошқа зоҳирий белгаларига кўра турларини номловчи лексемалар ҳам мавжуд. Алишер Навоий ўз поэтик фикрини аниқ ифодалаш мақсадида ўзбекча от сўзи ва унинг арабча, форсча муқобилларидан ўринли фойдаланиб, таносуб санъатини яратган: Чархи тавсаннинг икки маркабти.' Турли рангдага отларнинг номини бипдирувчи адҳам, ашҳаб, тавсан, маркаб каби зооним сўзяар воситасида таносуб санъатини яратган шоир тун билан кунни ҳам отларнинг рангага ўхшатади2. Чунки тун қаролиганинг тимсоли ҳисобланган адҳам сўзи араб тилида қора тўриқ от маъносини англатади. Арабча ашҳаб лексемасининг қун рамзи бўлиб келишига сабаб шундаки, бу сўз оқимтир, кулранг тусдаги бўз от маъносини билдиради. «Хамса» достонларида туркум-тур, жинс муносабатида бўлган мазкур лексемалардан ташқари яна бошқа гипо-гапероним муносабатида бўлган ҳайвон, парранда номлари таносуб ва бошқа санъат турларини ҳосил қилишда фаол иштирок этган, «Фарҳод ва Ширин» достонининг XXXIV бобида Шириннинг оти юролмай қолганида, Фарҳод уни оти билан бирга кўтариб, Армания тоғига элтиши лавҳасида қаҳрамон бир қадамини қаср айвонига қўйиб, от-ва унинг устидага гўзални соғ саломат ерга қўйишини шоир куйидагича тасвирлайди: Қадамни қўйди қаср айвони сори, Саломат рахши бирла шаҳсувори.3 Шоир бу байтда от сўзи ўрнида рахш лексемасини ишпатган. Рахш- форсча сўз бўлиб, югурик, олачипор от маъносини англатади. Иккинчи мисранинг охиридага шаҳсувор сўзи ҳам форсча луғавий бирлик бўлиб, маҳоратли чавандоз маъносини англатади. Рахш ва шаҳсувор сўзлари бир бирига яқин тушунчаларни англатиб, таносуб санъатини ҳосил қилган. Алишер Навоий асарларида афсонавий ва реал қушлар образи ҳам кўп учрайди. Қақнус, Самандар, Хумо, Анқо каби афсонавий кушлар билан бир қаторда булбул, тўти, лайлак, бойкуш реал • қушлар номи асосида юзага келган бадиий тимсолларни шоир ўз асарларвда самарапи қўллаган. “Лисонут-тайр”да булбул, тўти сўзлари кетма-кет келиб, таносуб санъатини ҳосил қилган: Ўйла қушлар нутқини изҳор этай, Булбулу. тўти киби гуфтор этай.4 Шоирнинг “Маҳбуб ул қулуб” асарида ҳам мазкур санъат бўри, кўзи, кийш зоонимлари орқали ҳосил қилинган: 1 Навоий А. Хамса. Сабъаи-сайёр. Т., 1960. - Б.460. 2 Қиличев Э. Бадиий тасвирнинг лексик воситалари, Т., 1982, - Б. 87. 3 Навоий А. Хамса.\Фарҳод ва Ширин. Т., 1960. - Б. 253. 4 Навоий А. Хамса. Лисонут-тайр. Т., 1965. - Б.14.
12 Кўрини қўзи била қилгон семиз, Кийик жамъу хайлигадур рацмсиз. ’ «Фарҳод ва Ширин»дан олинган куйидаги байтда эса сут эмизувчилар (уруҳига кирувчи кийик, қулон, самаид, бодпой зоонимлари қатор келиб, таносуб санъатини ҳосил қилган: Кийик эркин юрурда раҳнамойинг, Алишер Навоий таносуб санъатини ҳосил қилишда кўпроқ уй ҳайвонлари (от ва унинг маълум бир жиҳатига қараб аталган номларини англатувчи зоонимлар), қўлга ўргатилган жониворлар (тўти, товус каби), йиртқич ва ёввойи ҳайвонлар (шер, қоплон, асад), сувда яшайдиган жониворлар номлари(балиқ, наҳанг), шунингдек, афсонавий ва реал қуш номлари (Анқо, Қақнус, Ҳумо, булбул каби)ни фаол ишлатиб, ўз асарларининг лингвопоэтик табиатини теранлаштирган. Шоирнинг муайян бадиий контекст кўламида ўз бадиий фикрини янада кучайтириб ифодалаши, яъни ружуъ санъатида • зоонимлардан фойдаланишдаги бадиий маҳорати ишнинг олтинчи фаслида гаҳлил қилинган. “Фарҳод ва Ширин” достонининг Ь1 бобида Ширин Фарҳоднинг сўнгакларини қучоқлаб, унинг жонига жонини улагани қуйидагича таърифланади: Ғазоли демаким, заррин газола. Шафақтин ҳар ён атрофида лола.3 Шоир ғазола зоонимини ружуъ санъатида қўлпаб, «кийик боласи теварагида бир лолазор ўсиб чиққандай, тўгрироғи, кийик боласи эмас, заррин қуёш атрофида шафакдин лолалар пайдо бўлгандай бўлди» деган поэтик мазмунни ифодалаган. Шоир ўзининг «Сабъаи-сайёр» достонидаги куйидаги байтда моҳ то моҳи иборасини такрор ҳодца ишлатиб, ружуъ санъатини яратган: Салтанат сурди моҳ то мохи Мох то мохи эл шоҳаншоҳи4 Мисолдан кўриниб турибдики, ушбу ибора биринчи мисра охирида, иккинчи марта эса кейиқга мисра бошида ишлатилган. Бу эса Алишер Навоий бадиий санъатларни яратишда зоонимлар асосида шаклланган фразеологик бирикмалардан ҳам самарали фойдаланганлигидан далолат беради. Ушбу санъатнинг ўзига хослига шундаки, у мумтоз шеъриятда, айниқса, ташбиҳ усули қўлланган мисраларда кўпроқ учрайди. Байтларнинг биринчи мисрасида ташбиҳ санъатининг намунаси келтирилган бўлса, шоир ундан чекиниб, ташбиҳ белгисини янада кучайтирувчи ибора ва еўзлар қўллаб, тасвирланаётган поэтик образнинг моҳиятини ойдинлаштиради. Яъни, ружуь шоир томонидан ифодаланаётган поэтик фикрни кучайтиришнинг лисоний- услубий воситаларига асосланган бадиий санъат ҳисобланади. Тадқиқотнинг етгинчи фаслида мумтоз адабиётимиз бадииятини бойитувчи поэтик воситалардан бири ҳисобланган такрир санъатининг шоир бадиий талқинидаги ўрни хусусида сўз юритилган. Бу санъат қўлланганда ' Навоий А. Маҳбубул-қулуб, Т., 1966.-Б.57. 2 Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин. Т., 1960. Б. 294. 3 Навоий А. Хамса. Фарқод ва Ширин. - Т., 1960. - Б.319. 4 Навоий А. Хамса. Сабьаи-сайёр. Т., 1960. -Б.485.
13 сўзнинг эмоционал таъсир кучи янада ошиб, фикр аниқ баён этилади. «Фарҳод ва Ширин»да Хусрав Деҳлавийга қуйидагича таъриф берилган: Ки, бўлсун бу ики пили замондек. Бу байтда шоир пили замон, пили даион бирикмаларини қўллаб, такрир санъатини ҳосил килган. Манбаларда қайд қилинишича, тарсиъ атамаси арабча зийнатлаш, безаш маъносини англатади. Бунда биринчи мисра сўзлари билан иккинчи мисра сўзлари ўзаро оҳангдош, вазндош, қофиядош бўлиб келади2. Алишер Навоий тарсиъ санъатини яратишДа ўзбек тили луғат бойлигининг барча қатламларидан ижодий фойдаланган бўлса-да, сўзларнинг лингвопоэтик имкониятлари, айниқса, зоонимларда Яққол намоён бўлганлига тадқиқотнинг саккизинчи фаслида кенг ёритилган. «Лайли ва Мажнун» достонида от, кўй, ит зоонимлари воситасида яратилган тарсиъ санъати намуналари мавжуд: Ҳам отига йўқ шумора пайдо, Ҳам қўйига йўқ канора пайдо3. Бу достонда бу санъатнинг ит сўзи асосида яратилган қуйидаги кўриниши қўлланган: Жисмимни талашса зрди ишяар, Қонимни ялашса эрди шалар4. Бу ерда тарсиъ санъатини ҳосил қилган сўз ит зооними бўлиб, бу лексема шоир бадиий фикрининг таъсирчанлигани таъминлаган. «Лайли ва Мажнун»дага қуйидаги байтда итларингизни сўзлари орқали тарсиъ санъати яратилган: Ҳам итлигингизни ташлангиз чуст, Ҳам итларингизни боглангиз руст.5 Бинобарин, ит зооними ўзбек мумтоз шеъриятида анъанавий тарзда қўлланиб келинган поэтиК образлардан бири бўлиб, Алишер Навоий бу зоонимнинг бадиий тимсол сифатидаги маъно теранликларини янада бойитган. Юқоридаги байтда ҳам ит зооними орқали қаҳрамон «жисмини талашган ит», яъни, нафсоний ҳирслар хуружи поэтик талқин қилинмокда. Алишер Навоий кушларни гапиртириш орқали интоқ санъатини яратганлига диссертациянинг тўққизинчи фаслида ёритиб берилган. “Лисонут-тайрчда кушлар одамлар сингари сўзлайдилар, кушлар орқали шоир инсон феъл-атвори, характери, унинг ички кечинмаларига фапсафий нуқтаи назардан баҳо беради. Хусусан, шоир бир қуш билан ҳудҳуд ўртасида бўлиб ўгган савол-жавобни баён қилишда интоқ санъатидан фойдаланган. Бу ўринда қўлланган ҳудхуд зооними арабча сўз бўлиб, сассиқпопишак маъносини англатади6. Унинг қанотлари ҳар хил рангда бўлади. “Лисонут-тайр” бошдан-оёқ бу санъат замирига курилган бўлиб, бу бадиий санъатнинг лисоний талқини зоонимлар асосида амалга оширилган. Луғавий жиҳатдан ягона этимологак асосга боғланувчи бир сўздан бошқа бир сўзни ҳосил қилишга асосланган бадиий санъат иштицок. деб юритилади. 1 Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин. Т., 1960. - Б. 159. 2 Бобоев Т. Шеър илми таълими. Т., 1996. - Б.239. 3 Навоий А. Хамса. Лайли ва Мажнун. Т., 1960. - Б. 384. 4 Навоий А. Хамса. Лайли ва Мажнун. Т., 1960. - Б. 382. 5 Навоий А. Хамса. Лайли ва Мажнун. Т., 1960. - Б. 394. 6 Навоий асарлари лугати. Т., 1972, - Б.782.
14 Алишер Навоий ижодиётида мунтазам равишда ишлатилган иштиқоқ санъати ноэтик сўз қўллашнинг ўзига хос кўринишларидан бири эканлиги тадқиқотнинг ўнинчи фаслида зоонимлар мисолида атрофлича тахдил қилинган. Иштиқоқ оддий сўз ўйини эмас, балки у ёки бу сўзнинг шаюшй ўзгариши ҳамда семантик қамровининг кенгайиши билан юзага келади. “Фарҳод ва Ширин”да осмоннинг чексизлиги шундай тасвирланади: Кабутар йўц, кабутархонадур ул, Анга не ром бўлмоглиқ, не ором.' Бу байтда иштиқоқ санъатини юзага келтириш учун шоир кабутар зоонимини қўллаган. Маълумки, кабутар зооними ўзбек тилига форс-тожик тилидан ўзлашган лексема бўлиб, «сўзнинг структураси кабу(д)+тар бўлиб, кабуд - кўк ва -тар сифатнинг орттирма даражасини билдирувчи морфемадир».2 Шоир бу байтда осмондаги юлдузларни каптарлар олдига сочилган донларга қиёс қилади. Бу ерда иштиқоқ санъати кабутар ва кабутархона сўзлари, яъни, ўзакдош зоонимлар воситасида юзага келган. “Садди ИскаИдарий” достонидаги «Бу кун улдурур олам аҳлида фард, Демай шерзан. балки юз шеримард»3 байтида пнл - пилзур, пплтанг, шер- шерзан-шерпмард зоонимлари асосида иштиқоқ санъати яратилган. “Лайли ва Мажнун” достонидаги «Мундоқда ики жамозалик тез, Етдилар этиб жамозалар хез»4 байтида тезюрар, югурук туя маъносидаги жамоза зооними асосида ясалган жамозалик, жамозалар сўзлари воситасида тезюрар туяларни минган икки киши - жамозаликлар ўз туяларини югуртириб-хезлатиб, кўзлаган манзилга етиб боришгани баён қилмокда. Бу байтда қўлланган ўзакдош зоонимларнинг семантик функцияси шоир бадиий фикрини кучайтириб ифодапаш, мисралараро поэтик уйғунликни юзага келтириш ҳамда услубий равонликни таъминлашдан иборатдир. “Сабъаи-сайёр” достонидаги «Чунки ҳаҳнуслик. айллбон изҳор, Ўт солиб олам ичра кақ.нуснор»5 байтида ўзбек тилидаги афсонавий қуш номини англатувчи зоомифологемалардан бири-Қакнус атамасининг ўзакдош лексемалари ҳисобланган қақнуслик ва қақнусвор сўзлари воситасида мазкур санъат яратилган. Бу санъатни юзага келтирган лексик бирликлар Қақнус зоонимини билдирувчи туб сўзга -лик ва -вор аффикссларини қўшиш орқали ясалган. Бу ўринда қақнус зоонимининг янга лисоний шаклигина юзага келиб қолмасдан, унинг семантик қамрови ҳам кенгайган. Диссертациянинг ўн биринчи фасли мисра ёки байтда морфологик жиҳатдан маълум бир сўз туркумига мансуб лексик бирликларнинг уюшиб келиши ҳодисаси, яъни таъдид санъати таҳлилига багишланган. Алишер Навоий ана шу бадиий санъатни яратишда миниладиган улов маъносини англатувчи зоонимлардан усталик билан фойдаланганлигини қуйидага байт мисолида кўришимиз мумкин: Чархи тавсаннинг икки маркабини6. 1 Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин. Т., 1960. - Б. 314. 3 Бафоев Б. Кўҳна сўзлар тарихи. Т., 1991. Б.1'13. 5 Навоий А. Хамса. Садди Искандарий - Т., 1960. - Б. 535. 4 Навоий А. Лайли ва Мажнун. - Т., 1990. - Б. 366. 5 Навоий А. Хамса. Сабъаи сайёр, Т., 1960. 494. 6 Навоий А. Хамса. Сабьаи сайёр. Т., 1960.- Б.460.
“Сабъаи-сайёр”дан олинган ушбу байтда от турлари маъносини билдирувчи зоонимлар воситасида таъдид санъати юзага келтирилган. Бу ерда ядҳам ва ашҳаб зоонимлари арабча лексемалар бўлиб, улардан бири тўриқ от, иккинчиси эса оқимтир, кулранг тусдаги от маъносини билдиради. Тавсан эса форсча сўз бўлиб, шўх от, ўйноқи от маъносида қўлланилади. Бу зооним «тавсани тахайюл»(хаёл оти), «тавсанлиғ»(шаддодяик, ўйноқилик, асовяик) каби мажозий маънони ифодалайдиган сўз ва бирикмалар таркибида ҳам келади. Маркаб ҳам ўзбек тилига ўзлашган арабча сўз, унинг маъноси улое, миниладиган ҳайвон демакдир. Алишер Навоий “Лисонут тайр”да ҳам достоннинг бадиийлишни ошириш мақсадида калоғ, зоғ, тўги, булбул, кумрн, сўнғур, юртачи каби қуш номларини билдирувчи зоонимларни ишлатиб, таъдид санъатини яратган. Мурожаат, ўксиниш, гана, хайрихоҳлик маънолари ифодаловчи поэтик восита нидо санъатн деб юритилади. Тадқиқотнинг ўн иккинчи фаслида қайд қилинишича, бу санъат воситасида ижодкор лирик қаҳрамон қиёфасини очишга эришади. Алишер Навоий нидо санъатини ҳосил қилишда бадиий тасвир объекти доирасидага жониворлар номини ангЛатувчи зоонимлардан ҳам фойдаланган. Маълумки, булбул зооними ўзбек мумтоз шеъриятининг образлар тизимида муҳим ўрин тутадиган поэтик тимсоллардан биридир. Лирик қаҳрамон руҳиятини поэтик талқин қилишда беназир ижодий салоҳиятга эга бўлган Алишер Навоий ғазалиётида ҳам кўпинча булбул зоонимига мурожаат қипинади. Мурожаат асосида ижодкор ўзининг дарду ҳасратлари, ички кечинмалари, ҳис-туйғулари, руҳий изтиробларини ифода этади ва нидо санъатини яратади: Баҳор айёмини беш кун ганимат англа, эй булбул. Ким, гунча сўзу тобинг оташин гул мижмариндиндур.1 Шоирнинг булбулга нисбатан ЭЙ булбул мурожаатини қўллашдан асосий мақсади лирик қаҳрамон муроЖаати қаратилган объект, яъни сайроқи қуш тимсоли орқали ўз қалбида кечаётган руҳий туғёнларни ифодалашдир. Шеъриятда ит лексемаси асосида яратилган поэтик тимсол ва бадиий образлар муҳим эстетик функцияни бажарганлига боис шоирнинг эй ёр ити мурожаати орқали нидо санъатини яратиши ҳам ана шу поэтик тимсоллар тизимининг муҳим бир ҳалқасидир: Эй ёр ити. узрумни қабул этки, танимда Эт топмадингу эски сўнгакларни кўмурдунг.2' Нидо санъатининг ўзига хос жиҳатларидан бири шундан иборатки, унда кўпинча лирик қаҳрамоннинг турли-туман жониворларга қилган мурожаати асосга олинади. Алишер Навоий асарларидага зоонимпар асосида шаклланган нидо санъати намуналарида мурожаат, ўксиниш, хайрихоҳлик, гана ва ҳк. мазмун ифодаланган зооним сўзлар нидо санъатини ҳосил қилишда ҳам муҳим эстетик асос вазифасини бажарганлигани кўрсатади. Диссертациянинг ўн учинчи фаслида аникданишича, Алишер Навоий асарларида зоонимлар воситасида яратилган ирсоли масал санъати намуналари ҳам кўп учрайди. Чунончи, “Сабъаи-сайёр”да ушбу мақол ишлатилган: 1 Навоий А. Наводир-уш-шабоб. Т., 1959. - Б. 193. 2 Навоий А. Наводир уш-шабоб. Т., 1959, Б. 350.
Асру машҳурдир бу сўзда бали: масали. Бугунги кунда «ит ҳурар, карвон ўтар» тарзида қўлланиладиган бу паремиологик бирлик Навоий асарларида хилма-хил лисоний шаклларда ишлатилиб, ирсоли масал санъатини юзага келтирган. Масалан, “Фарҳод ва Ширин” достонида шоир ушбу мақолнинг “ит урмак билан ёнмас карвон ”шаклини ишлатади: Бундан ташқари, шоир асарларида қарға зооними билан ясалган «минг қаргага бир кесак», қўй зооними билан алоқадор «бўлса кўп қассоб, қўй мурдор ўлар» каби халқ мақоллари ҳам қўлланиб, ирсоли масал санъати яратилган. Бу бадиий санъат поэтик тизимида қўлланган зоонимлар шоир фикрларини мантиқий асослаш ва кучайтириб ифодапашга хизмат қилган. Маълумки, араб ҳарфлари тўғри ва эгри, ёйсимон ва доирасимон шакллардан иборатлиги китобат санъатининг вужудга келишига асос бўлган. Ишнинг ўн тўртинчи фасли зоонимларнинг ана шу бадиий санъат таркибидаги лисоний хоссаларини тадқиқ этишга багашланган. “Ҳайратул- аброр” да илоннинг йўл четида бошини кўтариб туриши ҳолати мим ҳарфига ўхшатилади: Бу байтда «мим йилони» бирикмаси қўлланган бўлиб, йилон зооними мим сўзи билан биргаликда ишлатилиши китобат санъатини вужудга келтирган. Навоийнинг “Наводир-уш-шабоб” асарида ҳам китобат санъатининг қуйидаги намунаси мавжуд: қилиниб китобат санъати ҳосил қилинган. Китобат санъати таркибида қўлланган зооним сўзлар жуда катта семантик мавқега эга. Араб апифбосидаги ҳарф шаклларнни муайян жонзотга ўхшатиш орқали, масалан, мим ҳарфининг ёзувдаги кўринишини илоннинг бошига, айн ҳарфини эса ит панжасининг изига ўхшатиш ўқувчининг шу санъатга ёки ўша ҳарф шаклларига бўлган қизиқишини кучайтиради. Ёки карам сўзвдаги р ҳарфи симург сўзвдан олингани тўғрисидаги бадиий изоҳ ҳам ўқувчи тафаккурида ўша афсонавий қуш ҳақвдаги тасаввурларни уйғотади ва бу муқоясалар уни мантиқан фикрлашга увдайди. Муболаға санъати бадиий асарда тасвирланаётган образнинг поэтик ифодасини бўрттириш ҳамда кучайтиришга хизмат қилади5. Диссертациянинг ўн бешинчи фаслида муболаға санъатининг моҳияти, келиб чиқиш тарихи, ' Навоий А. Хамса. Сабъаи-сайёр, Т., 1960.- Б.613. 1 Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин. Т., 1960. Б.268. 1 Навоий А. Хамса. Ҳайратул-аброр. Т., 1960. - Б.16. 4 Навоий А. Наводир уш-шабоб. Т., 1959. - 222 б. 5 Исҳоқов Ё. Муболаға// Ўзбек тили ва адабиёти. - 1972. - №5. - Б.79. Йилон нетгай уриб ниш аждаҳони, Мим йилони дамидин ўт сочиб,   Йўл бошида ётибон огзин очиб3. Итинг изига кўзум суртсам гариб эрмас, Ки, ,4 Бу байтда итнинг изи араб ҳарфвдаги айн шаклида берилиши асос
асосий турлари ва уларнинг бадиий хоссалари атрофлича ёритиб бериЯ^н- «Фарҳод ва Ширин» достонинИнг ХЬИ бобида ғулув санъати ишлатилган: Чу гам даштида мажнунвор йиглаб, Унидин мургу моҳи зор йиглаб. Бўлуб пайдо урарда тиги мотам, Тешуклар тог аро, бал раҳналар ҳам.' Ушбу мисрапарда мурғ ва мох зоонимлари асосидаги вулув санъатини қўллаган шоир қаҳрамон ҳолатини таъсирчан тасвирлаб, ўқувчига эмоционал- эстетик завқ бағишлайди. «Лайли ва Мажнун» достонида ҳам ғулув санъати намуналари кўп учрайди. Масалан, шоир Навфал аскарлари билан Лайлининг отасига қарашли қўшин ўртасидаги жанг лавҳасини тасвирлар экан, қуйидаги байтни келтиради: Маркаб ели арсони супурди, Озарм гиёҳларни совурди. Бадиий асарнинг лингвопоэтик табиатини белгиловчи бундай муболаға санъати намуналари шоирнинг юксак истеъдод соҳиби бўлганлигини кўрсатади. Шоир муболаға воситасида ўзининг бадиий фикрини тўлақонли тапқин қилиб, ўз қаҳрамонларининг муайян белги-хусусиятлари ҳамда тасвирланаётган воқелик баёнининг маълум бир жиҳатларини бўрттириб ифодалаган, Алишер Навоий асарларида сажъ санъатининг яратилишида зооним сўзлар ҳам иштирок этганлиги диссертациянинг ўн олтинчи фаслцда асослаб берилган. Бу санъат ҳам насрий, ҳам назмий асарларда кўп учрайди. Алишер Навоий «Муншаот»да булбул зооними билан мураккаб рамзли сажъ санъатйНи яратади: «Булбулеким. гул хори ҳижрони гунчадек, кўнглин фигор қилмиш бўлгай - достонсаройлиг била не тараннум кўргузгай ва тўтиёким, кўзгу доги хирмони замири кўзгусида губор солмиш бўлгай - ширин каломлиг била не такаллум тузгай».2 Сажъ санъати «Маҳбуб-ул қулуб»да ўзининг бадиий камолот чўққисига етишган. Бу асарда деярли ҳар бир жумлани сажъ асосига қурган шоир одип подшоҳлар зикрини сажъли жумлалар воситасида қуйидагича баён қилади: «Фуқаро ва нотавонлар анинг рифқ ва мадорасидан осуда, залама ва авонлар анинг тиғи сиёсатидин фарсуда, ҳироратидин қўю кўзи бўри хавфидин эмин ва сиёсатидин мусофир кўнгли қароқчи вафмидин мутмаин». Бу матнда сажъ санъатининг яратилишида кўй, кўзи, бўри зоонимлари иштирок этган. Ушбу асарнинг деҳқончилик зикрига бағишланган фаслида қурт, куш, мўр каби зоонимлар асосига қурилган жумлалар мавжуд. Золим, жоҳил ва фосиқ подшоҳларни таърифлашда эса «Ободлар анинг зулмидин вайрона, кабутар тоқчалари бойқушга ошёна» ибораси қўлланган. Зоонимлар воситасида яратилган сажъ санъати намуналарининг қўлланилиши шоир асарларининг бадиий матнига равонлик ва оҳангдорлик бахш этган. Тамсил байтнинг биринчи мисрасида ифодаланган фикрга далил сифатида иккинчи мисрада ҳаётий бир ҳодисани мисол қилиб келтириш усулига асосланган бадиий санъат бўлиб, бу анъанавий поэтик санъатнинг зоонимлар воситасида яратилган намуналари ишнинг ўн епинчи фаслвда ' Навоий А. Хамса. Фарҳод ва Ширин. Т., 1960. - 282 б. 2 Саримсоқов Б. Ўзбек адабиётида сажъ. Т., 1978.-Б.110.
18 ,.*л1Қ этилган. «Бадоеъ-ул-васат»даги «Зоҳид била нафс этса тамасхур, ажабким, Ит сайд қилур вақтида тулкм била ўйнар»' байтида шоир ит тулки зоонимларини қўллаб, жуда чуқур мажозий мазмунни ифодалаш Итнинг тулки билан ўйнашини зоҳиднинг нафс илинжидаги ҳап ҳаракатларига қиёслаган шоир нафснинг бамисоли тулкидек ҳийлагарлиги зоонимлар билан ифодаланган поэтик образ орқали кўрсатмокда2. Ҳар икка зоонимда поэтик тимсол бўлиб, ит - вафодорлиқ рамзи бўлса, тулкя маккордик, ҳийлагарлик белгисидир. Шунингдек, Алишер Навоийнинг «Наводир-уш-шабоб» девонидаш П ғазалда ҳам янкабўт зооними асосида тамсил санъати ҳосил бўлган: Белингу лссьлинг хаёлоти била кўнглум эрур, Анкабудтеким. онинг жон риштасидин тори бор3. Шоир бу ерда маҳбубанинг бели ва лабини мажозий тимсолх воситасида тасвирлайди. Ришта, яъни торлар - бу ўргимчак фаолш натижасида юзага келади. У ўзи тўқиган торларда ўрмалаб юради. Унг ҳаётини торларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шоир асар қаҳрамонш» кўнглини анкабут торларига ўхшатади. Тадкиқотнинг ўн саккизинчи фаслида Алишер Навоий асарларид; истиора санъатида қўлланган ҳайвон номларини билдирувчи зоонимларш лингвопоэтик хусусиятлари ўрганилган. Маълумки, халқимиз ит сўзиг ясалган итлик лексемасини ярамаслик, ёмонлик, бадфеъллик каби маънола{ ишлатади. Шоир ўзининг «Сабъаи-сайёр» достонида ҳам ит сўзининг ана истиоравий маъносидан усталик билан фойдаланиб, мазкур зоонимш семантик майдонини кенгайтиришга катта ҳисса қўшган: Сен агар зоҳир эттинг итликни Мен сенга кўргузай йигитликни.4 Кўринадики, итлик сўзи биринчидан, истиора вазифасида келган бўл иккинчидан, йигитлик сўзи билан уйқашиб, қофияни ҳам шакллантирган. Зоонимлар асосида истиора санъатини яратишда улуғ шоир хг қарашлари ва тасаввурларининг сўз маъносига кўрсатган таъсирини х ҳисобга олган. Хусусан, истиорага асос бўлган ҳаёт қуши, кўнгил қуши, » қуши, жон булбули сингари зоонимли бирикмаларнинг семантик асоси қад аждодларимизнинг жон тўғрисидаш мифик тасаввурларига боғланади. Шс жоннинг қуш суратида намоён бўлиши ҳақидага қадимги мифоло1 тасаввурлар асосида юзага келган хапқ қарашларига5 асосланиб, истиор асос бўлган жон қуши мифологемаси воситасида поэтик образ яратган. ' Навоий А. Бадосъ-ул-васат. Т., 1960. Б. 170, 2 Жумахўжа Н. Сатрлар силсиласидаги сеҳр. Т., 1996 Б. 128. ’ Навоий ,А. Наводир-уш-шабоб. Т., 1959. - Б. 182. • : 4 Ҳайитметов А. Алишер Навоий ижодини ўрганишнинг методологик асослари ҳақида // Ў: тили ва адабиёти, 2001, №2.-Б.6. ’ Бу ҳақца қаранг: Снесарев Г.П. Реликтн домусульманских всрований и обрядов у узбе Хорезма. М., Наука, 1969.
19 Алишер Навоий ғазалиётида истиоранинг мураккаб тури (кўнгил куши, жон қуши, жон булбули) кўп қўлланган бўлиб, зоонимлар, одатда, бундай бирикмаларнинг иккинчи қисми сифатида иштирок этган. Ииҳом санъатида бир сўз бир вақтнинг ўзида икки маънода ишлатилади. Алишер Навоий ийҳом санъатини яратшнда зоонимлардан ҳам. усталик билан фойдаланлиги боис диссертациянинг ўн тўққизинчи фасли ушбу масалага бағишланди. «Лайли ва Мажнунада газанда сўзини шоир ҳайвон номи ва аблаҳ, ярамас маъноларида ишлатиб, ийҳом санъатини яратади: Осуда чарандаву паранда Уйқуда газандаву даранда.1 Ушбу байтда берилган зоонимларнинг биринчи маъноси асосида ҳамма жониворлар осуда уйқуда деб изоҳлаш мумкин. Иккинчи маъно асосида эса у қуйидагича шарҳланади: «ҳамма жониворлар уйқуда, жумладан, аблаҳ, ярамаслар ҳам». Шоир қуйидаги байтда ит зоонимининг ясама шаклларидан бири ҳисобланган итмен сўзини 1. Итман; 2. Аблаҳман маъноларида ишлатиб, ийҳом санъатини яратади: Итмен. мен, улусца ормен, мен Бо.шдин аёги фигормен, мен2. V Бу ўринда,сўзнинг биринчи маъноси ҳйсобга олинса, байтнинг аввалги мисраси қуйидагича маъно касб этади: «мен ўлус ор қилган, рад қилган: итман»; агар иккинчи маъно асосида шарҳлайдиган бўлсак, унда мазкур| мисранинг маъноси «мен улус ор қилган аблаҳман, пасткашман», тарзида тапқин қилиниши мумкинлигининг гувоҳи бўламиз. Алишер Навоий бағрн царо иборасини қуйидаги байтда икки маънода ишлатади: 1. Куш номи; 2. Бахтсиз: Дашт узраки сайр ўлур сабога, Багри каролар учар ҳавога.3 Биринчи маъно асосида байтни қуйидагача изоҳлаш мумкин: «дашт узра шамол кўтарилганда бағри қаро деб атапувчи қушлар учиб кетади». Иккинчи - мажозий маъно асосида эса ушбу байт қуйидагача мазмун касб этади: «дашт узра шамол кўтарилганда, бечора бахтсиз қушлар осмонга кўтарилади». Зоонимларнинг семантик қамрови кўпқатламлипигани кўрсатувчи бадиий тасвир воситаларйдан бири ҳисобланган ийҳом санъати шоирнинг ўз фикрларини бадиий ифодалаш имкониятларини кенгайтирган. Ийҳом таркибидаги зоонимлар орқали рамзий-тимсолий ва мажозий маъноларни ифодалашга эришган шоир ўзбек типи лексик қатламидага ҳайвон номларининг семантик қиёфасини белгиловчи маънолар тизимини бойитган. Алишер Навоий асарларидаги зоонимларнинг бадиий-услубий хоссаларига доир кузатишлар шуни кўрсатдики, улар муайян бир контекст доирасида баъзан икки ва ҳатто ундан ортиқ санъатларни яратилишида иштирок этадилар. Тадқиқотнинг йигирманчи фаслида зоонимларнинг бирдан ортиқ бадиий санъат таркибида қўлланилишига доир мулоҳазапар баён этилган. Масалан, «Лайпи ва Мажнун» достонидага: Ҳар ён бўри посбон итидек. 1 Навоий А. Хамса. Лайли ва Мажнун. Т., 1960. Б. 34. 2 Навоий А. Хамса. Лайли ва Мажнун. Т., 1960 . Б. 252. 5 Навоий А. Хамса. Лайли ва Мажнун. Т., 1960. Б. 62.
20 Йўц, йўқ, не дедим шубон цтидек1, байтида бўри, ит зоонимлари бир вақтнинг ўзида икки хил бадиий санъатни ҳосил қилишда иштирок этмоқда. Биринчи мисрадаги ит сўзига - дек грамматик воситаси қўшилиб ташбиҳ яратилган бўлса, иккинчи мисрада итдек сўзи яна такрорланиб, қайтариш санъатини ҳосил қилган. Бу байтга синчиклаб назар ташланса, унда ружуь санъати ҳам ишлатилганлигини кўриш мумкин. Демак, бу байтда бадиий санъатнинг уч тури (ружуъ, қайтариқ, ташбиҳ) баробар ишлатилган. Ёки яна шу достондаги куйидаги байтда қўй, ит, юиг, дев сўзлари ўзаро маъно яқинлигига эга бўлиб, таносуб санъатини ҳосил қипган. Кўй зооними асосида ясалган кўйчи лексемаси орқали эса иштиқоқ санъати яратилган2: Кўйчи шпин уйқу деви босиб Кўйлар юнги риштасидин осиб3. «Лисонут-тайр» достонининг XIV бобидаги қуйидаги байтда тўти, калоғ, булбул, кумри, зоғ сўзлари қатор кепиб таносубни, тўти, булбул сўзларй уюшиб кедиб таъдид санъатини вужудга келтирган. Ташбиҳ санъати эса янглигки грамматик воситасининг зоғ зооними билан бирга қўлланшшши орқали ясалган: Юкрри ўлтурди тўтидин калог. Булбулу кумридин ул янглигки зог.4 Кўринадики, шоир бу ерда бир вақтнинг ўзида уч хил бадиий санъатни маҳорат билан ишлатган. Демақ, Алишер Навоийнинг асарларида кўлланган зоонимларнинг маъно турланишлари серқирралиги шоирга бир бадиий контекст доирасида бир нечта поэтик санъатларйи вужудга келтиришга имкон берган. Ижодкор бадиий образ учун асос қилиб олган зоонимларнинг ўз ва кўчма маъноларидан унумли фойдаланиб, бадиий санъатларнинг мукаммал намуналарини яратган. Диссертациянинг Хулоса қисмида тадқиқот давомида билдирилган илмий-назарий мулоҳазалар қуйидагича умумлаштирилган: 1) Ллишер Навоий асарларида ҳайвонот дунёсига оид сўзлар кўп қўлланган бўлиб, улар шоирнинг бадиий нияти билан боғлиқ ҳолда турли хил луғавий-маъновий ва услубий-семантик функцияларни бажарган. Бадиий контекст доирасида қўлланган ҳар бир зооним муайян семантик функцияни адо этувчи поэтик деталь ҳисобланади. 2) Шоир асарларида қўлланган зоонимларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб таснифлаш мумкин: а) Алишер Навоий асарлари тили Ҳамда ҳозирги ўзбек адабий тили ва унинг шеваларида бир хил шакл ва маънода қайд қилинган зоонимлар: булбул, тўти, қўй, қўзи, бўри, товус, қулон, ит, чумоли, жайрон, Анқо, зоғ, шер, кийик, қошюн ва ҳк.; б) Апишер Навоий асарларидаги бадиий сангьатлар таркибида қўлланган, аммо ҳозирги ўзбек адабий тилида қайд қилинмаган зоонимлар: адҳам, ашҳаб, маркаб (от тусини бшширувчи асли арабий луғавий бирликлар), анкабўт ' Навоий А. Хамса. Лайли ва Мажнун. Т., 1960. - Б. 394. 2 Бобоев Т. Шеър илми таълими. Т., 1996. - Б. 34. 3 Навоий А. Хамса. Лайли ва Мажнун. Т., 1960. - Б. 346. 4 Навоий А. Лисон-ут-тайр. Т., 1966. - Б. 15.
21 (ўргимчак), бум (бойўғли), уқоб, чуғз (бойўғли), юртачи (куш номи), мўр (чумоли), ғазола (кийик), калоғ, ҳизабр ва ҳ.к.; в) Алишер Навоий асарларида қўлланган айрим зоонимларнинг ўзбек Халқ оғзаки ижоди намуналарида эпик деталь сифатида қайд қилинган муқобил вариантлари: рахш, бодпо (ўзбек халқ достонларида ёғочдан ясалган афсонавий отнинг номи бодпой дейилади), карк, паланг ва ҳ.к.; г) Алишер Навоий асарларидага зоонимларнинг ўзбек адабий тил лексикасида муайян фонетик ўзгаришга учраган ҳолда қайд қилинган кўринишлари: тева-туя, пил-фил, сушур-шунқор, илқи-йилқи, ўчку-эчки, такка-така, куйкунак-куркунак, кабутар-каптар ва ҳ.к. 4)Алишер Навоий асарларида қўлланган зоонимларнинг асосий қисми асл туркий, яъни ўзбекча сўзлардан ташкил топган бўлса, ўзбек тили лексикасининг шаклланиши ва тараққиётида муҳим ўрин тутган ўзлашма лёксик қатлам асосан форс-тожик ва араб тилларига мансуб луғавий бирликлардан иборатдир. 5)А}шшер Навоий асарларидага бадиий санъатларнинг вужудга келишида зоонимларнинг туб(содца) ва ясама шакллари фаол иштирок этган. Туб асосларига -ваш, -зод, -лоҳ, -куш, -сор, -чи, -ким, -лик каби қўшимчаларни қўшиш орқали ясалган ҳамда -дек, киби, янглиг, нечукки, не, к-эй, эй каби грамматик воситалар билан биргаликда қўлланиган зоонимлар бадиий матн поэтик струкгурасини бойитган. 6) Шоир ўз асарларида тазод, тажнис, қайтариш, ташбиҳ, таносуб, ружуъ, такрир, тарсиъ, интоқ, иштиқоқ, таъдид, нидо, ирсоли масал, китобат, муболаға, сажъ, тамсил, истиора, ийҳом каби бадиий санъатларни қўллашда зооним сўзларнинг функционал-семантик хусусиятларига асосланиб серқирра поэтик маъноларни ифодалаган. 7) Зоонимларнинг бадиий санъатлар таркибидаги асосий семантик вазифаси шоир бадиий ниятини поэтик талқин қилишда иштирок этиб, ифодаланаётган фикрнинг жозибали, теран чиқишини таъминлаш, тасвирланаётган воқелик, образ ёки бадиий деталнинг муайян белга- хусусиятларини бўрттириб, ажратиб кўрсатиш, мисралараро оҳангдорликни юзага келтириш, поэтик тасвирни равонлаштиришга хизмат қилишдан иборатдир. 8) Алишер Навоий ўз ва ўзлашган лексик қатламга мансуб бўлган зоонимларни муайян бир бадиий матн доирасида қўллаш орқали тилнинг бойлига ва семантик жиҳатдан серқирралигани исботлай олган. 9) Алишер Навоий асарларида фаол қўлланган Анқо, Қақнус, Хумо, булбул, мўр, аждаҳо, ит, шер, бодпо каби зоонимлар ўзининг семантик кўламига кўра поэтик тимсол даражасига кўтарилган. 10) ўзбек тили лексик системасида алоҳида мазмуний майдонни ташкил этувчи зоонимларнинг услубий-семантик ва грамматик хусусиятларини тадқиқ этишда бундай луғавий бирликларнинг бадиий нутқдага лингвопоэтик хоссаларини белгилаш муҳим илмий-назарий аҳамиятга эга. Диссертациянинг асосий мазмуни қуйидага ишларда ўз аксини топган: 1. <<Хамса»да тур-жинс муносабатини билдирувчи сўзяар. Ўзбек тили ва адабиёти журнали. 2001, 3-сон. 2. «Аждар» лексемасининг туб ва ясама шакллари.
22 Ўзбек тили ва адабиёти журнали. 1998 йил, 5-сон, 56-58-бетлар. 3. «Хамса»да афсонавий қуш номлари. Республика тилшуносларининг илмий-назарий конференцияси материаллари. Қарши. 2000 йил. 4. «Дев» лексемасининг туб ва ясама шакллари. Адабиёт гулшани. Тошкент. «Меҳнат» нашриёти -1999 йил. 84-89-бетлар. 5. «Хамса»да тур-жинс муносабатини билдирувчи сўзларнинг семантик- услубий хусусиятлари хақида. Алишер Навоий ижоди ва маънавий тараққиёти Масалалари мавзуидаги Республика тилшуносларининг илмий-назарий конференцияси материаплари. Навоий - 2001. 6. «Сабъаи-сайёр»да ваҳший ҳайвон номлари. Республйка ёш тилшуносларининг VI илмий-назарий конференцияси материаллари. Т.1994. 40-41-бет. 7. Зоонимларнинг тарсиъ санъатини ҳосил қилишдаги иштироки (Алишер Навоий асарлари асосида). Ўзбек филологияси масалалари. Навоий-2002.
23 РЕЗЮМЕ диссертации ЗАРИПОВА Б.П. «Участие зоонимов в образовании поэтических тропов» (на основе творчества Алишера Навои), представленной на соискание ученой степени кандидата филологических наук по специальности 10.02.02 -национальнме язьгки (узбекский язьж) Диссертация состоит из введения, двадцати параграфов, закшочения и списка использованной литературм. Во введении обоСновмвается актуальность темм, фор-мулируются цель и задачи, раскрьшается методологическая основа и основнме методм исследования, раскрьюается научная новизна, характеризуется теоретическая и практическая значимость. В девятнадцати параграфах работм приводятся убедительнме свидетельства участия и места зоонимов, присушей им позиции в образовании таких форм словесного искусства, как тазод, тажнис, қайтариш, ташбюў, таносуб, ружуь, такрир, тарси, инток, иштиқоқ, таъдид, нидо, ирсоли масал, китобат, муболага, сажь, тамсил, истиора, ийҳом. В двадцатом параграфе исследования на примерах творчества ряда поэтов раскрьшается участие зоонимов в образовании нескольких видов поэтических тропов. В заключении сформулированм основнме вьшодм о традиции использования классической узбекской литературьг зоонимов как основнмх средств художественного вмражения; нашедших свое отражение в могучем талаите Алишера Навои и получившем свое дальнейшее развитие как своеобразньш художественнь1Й прием. Таким образом, в диссертации доказано, что при лексико-семантическом и грамматическом использовании художественной речи и вьвдслении её лингвопоэтических особенностей важное научно:теоретическое значение имеет анализ лексических единств, имеюших в своем составе зоонимм, образуюшие в лексической системе язмка самостоятельное семантическое поле.
24 SUMMARY Of the science work for taking the degree of candidate of the Philology of Zaripov Botir Pulatovich on the theme: “Participation of the zoonyms in the consructions of the artistic literature (on the base of the works of Alisher Navoiy). The Science work consists of preface, twenty chapters, epilogue and the list of the used literature. In the preface is talked about actuality of the theme, its aim and undertaking, the degree of the theme, the new sides in the science and practical using. In each chapter is stopped on zoonyms and their lafz 1 spiritual meanings in works of works of A.Navoiy, also about their participation in the art I their linquistoethies. There given information about such types of lafz art like taynis, tanosub, ishtigog, iyhom, tazod, takryr, kitobat; and also about types of spiritual art like tashbikh, ruju, masal of irsoly, tarse, nido, mubolaga, say, tamsil, istiora; and zoonyms which are used in them, the methods and place of zoonyms. The main thing is that in the 20th chapter of the science work showed on the examples that the poet used in one time several poetic art types of zoonyms. In the epiloque generalized all scientific summary, and in the same time underlined methodic-semantic and grammar units of zoonyms, their advantage from the scientific-theoretic point of view in the Uzbek language. So, in lexico - sematic and grammatical using of artistic speech and showing its lingvoepitical peculiarities, the important scimtific theoretical meaning has the analysis of linguistic unuties having in its part zoonyms forming in lexical system of the language of independent sematical fueld in the dissertation are showed.